Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Метро қатнови тўхтатилган бекатлар оралиғида автобус қатнови ташкил этилди

Метро қатнови тўхтатилган бекатлар оралиғида автобус қатнови ташкил этилди

Фарғона йўли кўчасини ТҲАЙ билан боғловчи кўприк йўли бўйича қўшимча иншоотлар барпо ишлари доирасида, 2023 йил 11-17 март кунлари Тошкент метрополитенининг Ер усти ҳалқа йўналишидаги 6-бекат (Янгиобод бозори) ва 7-бекат (Қўйлиқ бозори) оралиғида поездлар ҳаракати тўхтатилади.

Шу муносабат билан, «Қўйлиқ деҳқон бозори» сўнгги бекатидан ТҲАЙ, Роҳат айланма йўли, ТҲАЙ орқали Янгиобод бозори бекатигача ҳаракатланувчи, йўловчиларга пуллик асосда хизмат кўрсатувчи «Қўйлиқ деҳқон бозори – Янгиобод бозори» вақтинчалик автобус йўналиши ташкил этилади.

Мазкур ташкил этилган вақтинчалик автобус йўналишидаги ҳаракат жадваллари сони 4 та, йўналишнинг иш тартиби соат 5:00 дан 23:00 га қадар этиб белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг