Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миллий банк ва Хитой тараққиёт банки 309 миллион долларлик шартнома тузди

Миллий банк ва Хитой тараққиёт банки 309 миллион долларлик шартнома тузди

Фото: Xabar.uz

Хитой Давлат Тараққиёт Банки (ХДТБ) ҳамкорлик йиллари давомида бир неча маротаба кредит линияларини тақдим этди, улар орқали Миллий банк 460 дан ортиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштирди, шу жумладан, умумий қиймати 655 млн. АҚШ доллари бўлган 6 кредит линиялари ўзлаштирилди.

Ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида 2019 йил 26 августда Ўзбекистон-Хитой халқаро ҳамкорлик комиссиясининг 5 йиғилиши доирасида Миллий банк ва ХДТБ ўртасида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг самолет паркини модернизация қилиш лойиҳаси бўйича 309,0 миллион АҚШ доллари миқдорида шартнома имзоланди.

Ушбу лойиҳаларни молиялаштиришнинг асосий банки сифатида ХДТБни танлаш, экспортни суғурталаш агентликларидан фойдаланмасдан, етказиб бериш тўловлари учун имтиёзли даврни таъминлайдиган молиялаштиришнинг энг қулай шарт-шароитлари таъминланиши билан боғлиқ. Бу эса ресурслар нархи ошиши олдини олади.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси паркини янгилаш мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини кенгайтириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ва авиакомпаниянинг йўловчилар оқимини кўпайтириша қаратилган. ХДТБ билан ҳамкорлик қилишнинг афзалликлари кўп йиллик ҳамкорлик тажрибаси, қулай молиявий шароитлар ва ҳужжатлар тезкорлик билан кўриб чиқилиши ҳисобланади.

Имзоланган битим икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришга кучли туртки беради ва кредит ресурсларини нафақат кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги имтиёзли шартларда жалб қилиш, балки Ўзбекистон иқтисодиётининг барча соҳаларида йирик стратегик инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун имконият яратади ҳамда шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш ва молиявий институтлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг кўрсаткичидир.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг