Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Мир» карталарига хизматни қайта тиклаш кун тартибида эмас – Нурмуратов

«Мир» карталарига хизматни қайта тиклаш кун тартибида эмас – Нурмуратов

Ўзбекистон тижорат банклари айни дамда «Мир» карталарига хизмат кўрсатишда хавф кўряпти. Бу ҳақда РИА Новости Ўзбекистон Марказий банки раҳбари Мамаризо Нурмуратовга таяниб маълум қилмоқда.

«Мир» карталарига хизмат кўрсатишни қайта тиклаш масаласи ҳали кун тартибида эмас», – деган Мамаризо Нурмуратов  Самарқандда бўлиб ўтаётган II Халқаро иқтисодий форум доирасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Марказий банк раҳбари, шунингдек, Ўзбекистон тижорат банклари ушбу тизимда ишлаётганини ва «ҳозирда улар учун иккиламчи санкциялар хавф солаётганини» таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 23 сентябрдан бошлаб Ягона умумреспублика процессинг маркази техник сабабларга кўра Россиянинг «Мир» тўлов тизими карталарини Ўзбекистонда қабул қилишни тўхтатган эди. Бир қатор банкларнинг сайтларида шундай қўшма карталар ҳақидаги бўлимлар олиб ташланди.

Ушбу чеклов Ўзбекистон ҳудудида амал қилувчи Uzcard-«Мир» қўшма карталарига таъсир қилмаган.

Хусусан, АҚШ молия вазирлиги «Мир» тўлов тизими билан ишлаётганлар учун санкциялар қўллашга тайёрлигини эълон қилганидан сўнг Туркия, Ветнам, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон каби кўплаб мамлакатларда Россия карталаридан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар юзага келган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг