Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ходимларига сентябр учун 350 млн сўм устама беради

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ходимларига сентябр учун 350 млн сўм устама беради

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги 3 октябрь куни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига ходимларга устама бериш тўғрисидаги Кенгаш қарори лойиҳасини жойлаштирган эди.

Қарорга кўра, ҳокимликнинг таклифига асосан Мирзо Улуғбек туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан устама бериш режалаштирилган.

Айтилишича, Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши котибияти, туман ҳокими девони, шунингдек, давлат бошқаруви ҳудудий органлари ходимларининг фаолияти баҳоланган. Натижага кўра сентябр ойи учун уларга 200 фоизгача устама тўлаш кўзда тутилган. Бунинг учун бюджет маблағлари ҳисобидан 350 миллион сўм ажратиш белгиланган.

Қарор лойиҳаси муҳокама қоидаларига биноан 15 кун порталда турган. Лекин бирорта таклиф киритилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг