Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миср ҳукумати Ўзбекистонга гепатит С вирусига қарши дори воситаларини жўнатди

Миср ҳукумати Ўзбекистонга гепатит С вирусига қарши дори воситаларини жўнатди

Бугун, 9 сентябр куни Миср Араб Республикасининг Ўзбекистонга беғараз ёрдами – гепатит С вирусига қарши дори воситаларининг қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Санепидхизмат Матбуот хизматининг маълум қилишича, беғараз ёрдам сифатида юборилган  гепатит С вирусига қарши умумий қиймати 302 минг АҚШ долларига тенг 15 минг дона «Софосбувир» ва 15 минг дона «Даклатасвир» (жами 30 минг дона) дорилар  Республикамизда скрининг текширувларида вирусли гепатитнинг «С» тури аниқланган беморларга бепул тарқатилади.

ЖССТ маълумотига кўра, ҳар йили дунёда 200 миллион киши гепатит C вируси билан касалланмоқда. 2020 йилги маълумотларга кўра, ҳар йили 350 мингдан ортиқ бемор гепатит C асоратлари туфайли вафот этади. Бутунжаҳон гепатит алянсининг 2021 йил июлдаги маълумотларига кўра, гепатит Б ва C вируси сабабли ҳар йили 1,4 миллион одам вафот этади.

2022 йил 16 майдаги «Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент қарорида ҳам вирусли гепатитларнинг «В» ва «С» турларини эрта аниқлаш ва уларнинг профилактикасиги оид чора-тадбирлар белгилаб берилган.

Ушбу касалликни эрта аниқлаш борасида айни вақтда ҳам республика бўйлаб оилавий поликлиникаларда бепул скрининг жараёнлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг