Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Михаил Горбачёв 91 ёшида вафот этди

Михаил Горбачёв 91 ёшида вафот этди

Собиқ совет иттифоқининг сўнгги раҳбари Михаил Горбачёв вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди. 

Собиқ лидер Москвадаги Новодевичье қабристонига дафн этилади.

Эслатиб ўтамиз, у СССРни 1985-1991 йилларда бошқарган. 1991 йил Беловеж битими имзолангач, 26 декабрда Иттифоқ президентлигидан истеъфо берганди. 

Россия президенти Владимир Путин ҳам Горбачёв вафоти сабаб ҳамдардлик билдирган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг