Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

МКБАНК хотин-қизларнинг тадбиркорлиги учун 724,4 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратди

МКБАНК хотин-қизларнинг тадбиркорлиги учун 724,4 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратди

Бугун юртимизда аёллар бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бу борада дуч келаётган муаммоларига ечим топиш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим йўналишига айланиб улгурди.  

«Микрокредитбанк» АТБ томонидан ҳам юртимизнинг турли ҳудудларидаги ана шундай хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, 2022 йил бошидан бугунги кунга қадар 36 196 нафар хотин-қизларнинг тадбиркорликнинг турли йўналишдаги лойиҳаларини молиялаштириш бўйича банк томонидан зарурий чоралар кўрилган ҳолда ижтимоий дастурлар доирасида 724,4 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди, натижада 36 756 нафар аёллар бандлиги таъминланди.

Масалан, «Микрокредитбанк» АТБнинг Наманган минтақавий филиали томонидан опа-сингил Туроповаларга имтиёзли кредит ажратилган бўлиб, улар айни кунда ушбу маблағ ҳисобига гўзаллик салони очиб, 5 нафар ишсиз хотин-қизни иш билан таъминлади. Наманганлик Дилфуза Аҳмедова эса банкдан кредит олиб, ўз туманида уй боғча очди ва маҳалласидаги аёлларни иш билан таъминлаш орқали кўплаб оилаларнинг болажонлари учун шинам гўшани ташкил этди.

Сирдарё вилояти Боёвут туманида яшовчи фуқаро Д.Маматбоевага «Ҳар бир оила тадбиркор» дастури доирасида ўз уйида иссиқхона ташкил қилиш учун 33 млн. сўм, Н.Набиевага «Ҳар бир оила тадбиркор» дастури доирасида тикувчиликни ташкил қилиш учун 75 млн. сўм кредит маблағлари ажратилди ва тумандаги ишсиз ёшларни, хотин-қизларни иш билан таъминлаш йўлга қўйилди.    

Таъкидлаш жоизки, мазкур ажратилган имтиёзли кредитлар ҳисобига ҳудудларда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, тикувчилик, паррандачилик, иссиқхона, нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, асаларичилик, қуёнчилик, ҳунармандчилик, ўзини ўзи банд қилиш ҳамда бошқа соҳаларни янада ривожлантиришга пухта замин яратилди.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитларни, устувор равишда «Аёллар дафтари»га киритилган ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлашга йўналтириш, ушбу дафтарга киритилган хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишдан олдин уларга тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш ва бизнес лойиҳаларини тайёрлашга кўмаклашиш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, хотин-қизларни ишга жалб қилган ҳолда кооперация усулида тадбиркорликни йўлга қўйиш юзасидан банк томонидан назорат ўрнатилган. Натижада «Аёллар дафтари» 3-босқичда дафтарга киритилган, тадбиркорлик истагида бўлган 9 189 нафар хотин-қизга 89 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, «Микрокредитбанк» АТБ хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш учун тадбиркорлик истагида бўлган хотин-қизларга имтиёзли кредит маблағлари ажратилишида кўмаклашади ва бу каби ишлар кейинги ойларда ҳам давом эттирилади.

Банк Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг