Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Мўл-кўлчиликда нимаики бўлса, жонга тегади» — пурмаъно араб мақоллари

«Мўл-кўлчиликда нимаики бўлса, жонга тегади» — пурмаъно араб мақоллари

Дунёда араб давлатлари кўп. Араблар Жанубий Шарқда ва Шимолий Африкада истиқомат қилишади. Араб давлатларидан бири Бирлашган Араб Амирликлари бўлиб, Арабистон ярим оролида жойлашган ва 7 та араб давлати (амирлиги)дан иборат федерация ҳисобланади. Жануб ва ғарбда – Саудия Арабистони, шимолда – Уммон, шимоли-ғарбда – Қатар билан чегарадош. Пойтахти – Абу-Даби. Ҳудуди – 972 км².

Дунё миқёсида араблар сони 350 миллион нафарга яқин. Давлат тили – араб.

Диний эътиқоди – ислом. Давлат пул бирлиги – дирҳам.

* * *

Хоҳлаганинг бўлмаса, борини хоҳла.

Ожизлар устидан зафар – мағлубиятга тенг демак.

Кимки ўз фикрини мажбуран ўтказишга уринса, билки, ҳалок бўлур.

Сенда икки нарса бўлмаганидагина қадрланади: ёшлик ва саломатлик.

Сўйлаётганингда сукутдан ҳам аъло бўлсин сўзларинг.

Яхшилик тилайдиган киши яхшилик қиладиган инсонга ўхшайди.

Илон ўзининг заҳридан ўлмас.

Ҳақиқатни қўллаб-қувватлаш – номус, ёлғонни қўллаб-қувватлаш эса – номуснинг йўқолишидир.

Шошқалоқлик ортидан пушаймонлик кўпаяр.

Шохларга қараб илдизлар ҳақида гапирмоқ мумкин.

Эшакни бошқара олмайдиган одам унинг эгарига уради.

Қари туя панд бермас.

Ҳар бир сўзни эшитажак қулоқ бор.

Ақлли одам меҳнатига, аҳмоқ эса умидларига кўз тутади.

Мўл-кўлчиликда нимаики бўлса, жонга тегур.

Ҳовлиқма қониқмайди, баджаҳл қувонмайди, зериктирадиган одам эса дўст тополмайди.

Душманлик ҳеч бир сабабсиз рўй бермас.

Тилинг – тулпоринг: тутиб турмасанг, сени улоқтиради.

Яқинларни йўқотгандан кўра, дўстлар таънасига қулоқ тут.

Қуёшнинг соққасини ёпиб бўлмайди.

Ким хоҳласа, сўраганини ёки унинг бир қисмини топади.

Тил, бу – кесувчи қилич, сўз – санчилувчи ўқ.

Уйи шишадан бунёд бўлган киши бошқаларга тош отмас.

«Дунё халқлари мақоллари» китобидан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг