Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Молия бўлими мансабдорининг ажабтовур ишлари фош бўлди

Молия бўлими мансабдорининг ажабтовур ишлари фош бўлди

Фото: «krasnoenews.ru»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Олмалиқ шаҳар молия бўлими мудири собиқ ўринбосари И.С.нинг (ҳозирда Оҳангарон шаҳар молия бўлими мудири ўринбосари) ажабтовур ишлари фош бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилмоқда.

У мансабдор  «T.M.» МЧЖга таъсисчилик қилгани ҳолда ушбу корхонани норасмий бошқариб, бюджет ташкилотларига нархи 493 млн. сўмлик маҳсулотларни 591,2 млн. сўмга қиммат нархда ўтказиб, 98,1 млн. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилгани аниқланди. Бундан ташқари  корхона ҳисоб рақамига келиб тушган 977,8 млн. сўмни корпоратив пластик картасига ўтказиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган ҳамда бюджетга тўланиши лозим бўлган 221,5 млн. сўм даромад солиғини тўлашдан қасддан бўйин товлаган.

Шунингдек, И.С. «ишлаб топган» пулларга «Gentra» ва «Damas» русумли автомашиналарни харид қилиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштиради.

Мазкур ҳолат юзасидан И.С. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг