Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Молия вазирининг «Facebook»да расмий саҳифаси очилди

Молия вазирининг «Facebook»да расмий саҳифаси очилди

Фото: facebook.com/JKuchkarov

Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг «Facebook»да расмий саҳифаси очилди.

«Расмий саҳифамга хуш келибсиз! Ҳурматли дўстлар, мен сизларни мамлакатимизда бўлиб ўтаётган молиявий ислоҳотлар ҳамда иш фаолиятим билан ижтимоий тармоқ ёрдамида хабардор қилиб бормоқчиман. Шу билан бирга, сизнинг фикрингиз, таклиф ва мулоҳазаларингиз мен учун жуда муҳимлигини билдирмоқчиман. Сизлар билан бевосита мулоқот қилишдан бағоят мамнунман», — дея пост қолдирган Жамшид Қўчқоров.

Бош вазир ўринбосарининг расмий саҳифасида молия вазирлиги фаолиятига оид янгиликлар, таҳлиллар, интервьюлар бериб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг