Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Москва бозоридаги оммавий муштлашув видеоси тарқалди

Москва бозоридаги оммавий муштлашув видеоси тарқалди

Москва жанубидаги бозорда оммавий муштлашув содир бўлди. Воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда эълон қилинган.

Кадрларда икки эркак ўртасида можаро бўлгани, уларнинг ёнида оломон тўплангани акс этган. Кейинчалик, қарама-қаршилик оммавий муштлашувга айланиб кетади.

ТАСС агентлигининг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига кўра, муштлашув сотувчи ва харидор ўртасидаги жанжалдан кейин бошланган. Ҳозирда полиция 30 кишининг ҳодисага алоқадорлигини текширмоқда.

Муштлашувдан сўнг бир киши тез ёрдам бўлимига мурожаат қилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг