Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Москва суди «TikTok»ни 4 млн рублгача жаримага тортмоқчи. Платформа ЛГБТ тарғиботида айбланган

Москва суди «TikTok»ни 4 млн рублгача жаримага тортмоқчи. Платформа ЛГБТ тарғиботида айбланган

Москва суди жорий йил 4 октябрь санасида ЛГБТ ҳаракатини тарғиб қилгани учун «TikTok» компаниясини жаримага тортиш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги чоршанба куни мазкур масала юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги протокол қабул қилинган Москвадаги 422-сонли глобал суд округига таяниб хабар бермоқда.

«Судга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 13.41-модданинг 2-қисми (Россия қонунчилигида ўчириш мажбурияти назарда тутилган маълумотларни сайт эгаси томонидан ўчирмаслик) бўйича TikTok Pte Ltd. га нисбатан тузилган баённома келиб тушди.

 Ушбу модда бўйича максимал жарима миқдори 4 миллион рубл миқдорида.

Суд ишининг бошланишига Роскомнадзорнинг платформани ЛГБТ ҳаракати, радикал феминизм ва анъанавий жинсий муносабатларга нисбатан бузилган қарашни тарғиб қилаётганлиги тўғрисидаги айблов протоколи сабаб бўлган», – дейилади судда.

Уларнинг қўшимча қилишича, суд ушбу ишни кўриб чиқишни 4 октябрга белгилаган.

Маълум бўлишича, жорий йил февраль ойидан бери Роскомнадзор рухсат берилмаган оммавий акцияларда қатнашишга чақирувларни ўз платформаларидан олиб ташламаган ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар учун маъмурий протоколларни тузиб келмоқда.

Йил бошидан бери бир қатор ресурслар тақиқланган контентни олиб ташлашдан бош тортганидан кейин Россия қонунчилигини бузган деб топилиб, бир неча бор маъмурий жавобгарликка тортилган. Масалан, Telegram мессенжери маъмурияти мамлакатда тақиқланган маълумотларни, жумладан, қўпорувчилик қилиш бўйича қўлланмаларни олиб ташлашдан бош тортгани учун 11 миллион рубл миқдорида жаримага тортилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг