Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Москва—Бухоро йўналишида учган самолёт Навоийга фавқулодда қўнди

Москва—Бухоро йўналишида учган самолёт Навоийга фавқулодда қўнди

Бугун 5 ноябрь куни Москва—Бухоро йўналишида учган SU-1876 самолёт ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Навоийга фавқулодда қўнди. Бу ҳақда «Новости Tashkentского неба» Telegram-канали хабар қилди.

Қайд этилишича, «Аэрофлот» авиакомпаниясининг йўловчи рейси Москвадан Бухорога учган самолёт қуюқ туман туфайли Бухоро аэропортига қўна олмаган.

Шундан сўнг, самолёт Навоий муқобил халқаро аэропортига фавқулодда йўналтирилган ва муваффақиятли қўндирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг