Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Москвада вазият жиддий: шаҳар ҳокимияти янги чекловлар киритмоқда

Москвада вазият жиддий: шаҳар ҳокимияти янги чекловлар киритмоқда

Москва шаҳри мэри Сергей Собянин коронавирус инфекцияси билан касалланиш даражаси юқори бўлганлиги сабабли пойтахтда янги чекловларни жорий этишга қарор қилди.

Қарорга кўра, 15 июндан 20 июнгача иш ҳақи сақланиб қолган ҳолда дам олиш куни дея эълон қилинди. Иш берувчиларга камида 30 фоиз ходимларни масофавий иш форматига ўтказиш тавсия этилади.

Эртадан 20 июнгача ҳайвонот боғлари, болалар ўйингоҳлари ва овқатланиш масканлари фаолияти тўхтатилади. Тунги клублар, ресторанлар, барлар ва кафелар фақат соат 23.00 гача ва эрталаб соат 6.00 дан бошлаб ишлайди.

Эслатиб ўтамиз куни кеча Москвада 6 701 касалланиш касаллиги қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг