Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Москвадаги ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Москвадаги ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Фото: Eanews.ru

Москва шаҳридаги меҳнат мигрантлари яшаган хостелда содир бўлган ёнғин оқибатида саккиз нафар фуқаролар вафот этди. 

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ушбу ҳодиса юзасидан ўрганиш ишларини бошлаган.

Маълум бўлишича, жорий йил 28 июлдан 29 июлга ўтар кечаси Алма-Атинская кўчасида жойлашган хостелда содир бўлган ёнғин оқибатида 8 киши вафот этган ва 4 нафар фуқаро жароҳат олган.

Дастлабки маълумотларга кўра, вафот этганларнинг 2 нафари (С.Н., 2003 йилда туғилган ва А.А., 1986 йилда туғилган) Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади.

Ушбу ҳодиса юзасидан Братеево тумани тергов қўмитаси томонидан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги марҳумлар Ўзбекистонга олиб келиниши учун ҳаракат бошланганини билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг