Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» аъзолари ишлаб чиқариш ҳолатини ўрганиш мақсадида Муборак газни қайта ишлаш заводида бўлди

«Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» аъзолари ишлаб чиқариш ҳолатини ўрганиш мақсадида Муборак газни қайта ишлаш заводида бўлди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» аъзолари томонидан Муборак газни қайта ишлаш заводида газни қайта ишлаш қурилмаларида олиб борилаётган лойиҳалар, қурилмалардаги таъмирлаш ишлари ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш юзасидан ўрганиш олиб борилди.

Маълумки, Муборак газни қайта ишлаш заводи республикадаги газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш бўйича локоматив заводлардан бири ҳисобланади.

Йиллик газни олтингугуртдан тозалаш қуввати қарийб 30,0 млрд куб. м ни ташкил этади. Завод 1971 йилдан буён фаолиятини бошлаган бўлиб, республика истеъмолчиларига узлуксиз газ етказиб беришда катта ҳиссасини қўшиб келмоқда. 

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» дастлаб, заводдаги табиий газни қайта ишлаш қурилмаларида амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини яъни қурилмаларни 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик холатини кўздан кечирди.

Заводда тасдиқланган режали огоҳлантирувчи таъмирлаш жадвалига асосан 81 та объектларда капитал ва жорий таъмирлаш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда жами 67 та объектлан тўлиқ таъмирланиб, қурилмаларни келгусида беталофат, тўхталишларсиз ишлашига замин яратилган.

Қолган объектларда таъмирлаш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Ушбу ишларни сифатли ва ўз вақтида бажарилиши учун зарур бўлган материаллар билан таъминлаш, технологик ускуналарни барқарор ишлатиш учун зарур таъмирлаш ва диагностика ишларини олиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.

Асосий қурилмалар ва ёрдамчи объектларда 2022-2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича олиб борилаётган таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида якунлаш мақсадида чора-тадбирларга алоҳида тўхталиб, бажарилиши лозим бўлган ишлар муҳокома қилинди.

Завод ҳудудида ишлаб чиқарилган олтингугурт маҳсулоти таркибидан механик аралашмаларни ажратиб олиш бўйича завод ички имкониятидан келиб чиқиб яратилган қурилма билан ҳам танишилди.

Шунингдек, завод ва бошқа жамият таркибидаги корхоналарнинг ички имкониятларидан келиб чиқиб қурилиши лойиҳалаштирилаётган нордон газ таркибидан олтингугрт ажратиб олиш қурилмасини қуриш лойиҳаси бўйича амалга ошрилаётган ишлар билан танишилди.

Ўрганиш давомида заводдаги мавжуд газни қайта ишлаш қурилмалари, хусусан газ таркибидан пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмаси фаолияти билан яқиндан танишилиб газнинг сифат кўрсаткичларини янада яхшилаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ижроси ҳолати кўриб чиқилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Муборак ГҚИЗ томонидан 2022 йил учун 8 ойида ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қуйидагича бўлди, суюқ углеводородлар 277,7 минг тонна бўлиб, режа 115% га бажарилган, суюлтирилган газ 197,9 минг тонна ишлаб чиқарилиб, режа 110% га бажарилган, газ конденсати 79,8 минг тонна ёки режа 129% га бажарилган, олтингугурт ишлаб чиқариш 153,9  минг тонна, режа 101% га бажарилган.

Ушбу даврда, республиканинг аҳоли эҳтиёжлари учун «Худудгазтаъминот» АЖ корхоналарига 161,3 тонна суюлтирилган газ маҳсулоти юклаб жўнатилиб, режа 104% ни ташкил этган.

Ўрганишлар якуни бўйича жорий йил якунига қадар тасдиқланган режа графиклари асосида қурилмаларда кетма-кетликда таъмирлаш ишларини якунлаш, табиий газ сифат кўрсаткичлари янада яхшилаш ҳамда суюлтирилган газ ва конденсат ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган ишларни жадаллаштириш бўйича завод раҳбарияти ва тегишли департамент бошлиқларига топшириқлар белгилаб берилди.

 «Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг