Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида штаб ташкил этилди

Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида штаб ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги «Коронавирус инфекциясини тарқатилишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан «Ўзбекнефтгаз» АЖ Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида COVID-19 коронавирусининг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича бўйруқ ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Бошқарманинг коронавирус пандемиясини нефт ва газ соҳасига салбий таъсирини юмшатиш бўйича масъул ходимлардан иборат штаб ташкил этилди.

Доимий фаолият кўрсатувчи штабнинг таркиби ва навбатчилик жадвали ишлаб чиқилди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари онлайн режимига ўтилди.

Кон ва цехларга ишчи-ходимларни тана ҳароратини ўлчаш учун 60 дона термометрлар билан таъминланди, тана ҳарорати ўлчаниб, фақат тиббий ниқоб ва тиббий воситаларни қўллаган ҳолда киритиш тартиби жорий этилди. Иш жойларида ходимларнинг тана ҳароратини ўлчаш ва тана ҳарорати юқори бўлган ходимларни иш жойида бўлмаслик чоралари кўрилган. Ҳар бир қурилмада ишга келиб кетувчи ходимларни рўйхатга олиш дафтари жорий этилди ва назоратга олинди.

Давлат санитария назорат органларининг талабномасига биноан коронавирус инфекциясини юқтирган ходим билан мулоқотда бўлганлар ҳақида дарҳол маълумот бериш юзасидан ходимлар ўртасида доимий равишда тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Бошқарманинг барча ишчи-ходимлари ҳимоя ниқоблари билан тўлиқ таъминланди. Ходимларни вахта услубида иш жойларига олиб бориб олиб келувчи автобуслар ва барча автотранспорт воситалари иш бошлашдан олдин дезинфекция қилинмоқда.

Иш жойлари ижтимоий соҳа объектлари, (ётоқхона, ошхона, ҳожатхона ва ювиниш хоналар)да доимий равишда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида Республика иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисига ёқилғи-энергетика маҳсулотларини барқарор етказиб бериш, нефть-газ тармоғида ишлаб чиқаришнинг узлуксиз ишлашини ҳамда 2020 йилги асосий прогноз кўрсатгичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида кечаю-кундуз ишлар йўлга қўйилган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг