Мудофаа вазирига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги фармони билан полковник Шуҳрат Холмуҳаммедов Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида хабар бергандик.
Шуҳрат Холмуҳаммедов бунгача Ўзбекистон мудофаа вазирининг қурол-аслаҳа ва қуроллантириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Президент фармони билан унинг ўрнига Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг қурол-аслаҳа бўйича ўринбосари полковник Ойбек Исмоилов Ўзбекистон мудофаа вазирининг қурол-аслаҳа ва қуроллантириш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter