Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мудофаа вазирлиги ракета ҳужуми ҳақидаги хабарлар бўйича баёнот берди

Мудофаа вазирлиги ракета ҳужуми ҳақидаги хабарлар бўйича баёнот берди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига учинчи марта ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

«Мазкур мазмунда тарқатилаётган хабарлар ёлғон бўлиб, мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди», дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.

Қайд этилишича, Ўзбекистон-Афғонистон давлат чегараси Ўзбекистон ҳарбийлари томонидан тўлиқ назорат қилинган, вазият барқарор.

«Фуқароларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликлари ва расмий манбаларга таянишларини сўраб қоламиз», қўшимча қилади вазирлик.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 5 июл куни Термиз шаҳрига Афғонистон ҳудудидан снарядлар келиб тушганди. Забиҳуллоҳ Мужоҳид ҳодиса юзасидан баёнот бериб айбдорлар қидирилаётганини айтганди. 

Афғонистондан Ўзбекистонга ракета ҳужумларини уюштирган гуруҳ қўлга олингани ҳақида ҳам хабар бергандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг