Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мустақиллик байрами кунлари поездлар қатнови учун ҳам чегирмалар эълон қилинди

Мустақиллик байрами кунлари поездлар қатнови учун ҳам чегирмалар эълон қилинди

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 2022 йил 1–4 сентябрь кунлари ички йўналишларда йўловчи поездлари тариф қисмидан киритилган чегирмалар жорий этмоқда.

Унга кўра:

– нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга чиптанинг тариф қисмидан – 50 фоиз;

– олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС, ДБ махсус таълим муассасалари талабаларига чиптанинг тариф қисмидан – 15 фоиз;

– оилавий бўлиб поездга чиқса (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси тақдим этилган ҳолда) чиптанинг тариф қисмидан – 15 фоиз; 

– бир жамоа, гуруҳ бўлиб поездга чиқса (йўриқнома асосида 4 нафар ва ундан ортиқ кишига) чиптанинг тариф қисмидан – 15 фоиз;

– «Афросиёб» тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга чиптанинг тариф қисмидан – 10 фоиз.

Қайд этилишича, имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилишингиз мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг