Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мусулмонлар идораси вакиллари олий таълимдаги коррупцияга қарши кураш муҳокамасида қатнашди

Мусулмонлар идораси вакиллари олий таълимдаги коррупцияга қарши кураш муҳокамасида қатнашди

Юртимиз олий ўқув юртларида олий таълим «коррупциясиз соҳа» деган лойиҳа асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида «Коррупция ва порахўрликга қарши бирга курашамиз!» мавзусида университет раҳбар-ходимлари, профессор-ўқитувчилари ва мутахассис-ходимлари иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Бунда Тошкент давлат педагогика университети раҳбарияти, Бош прокуратура академиясининг Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази, Ўзбекистон Мусулмонлар идорасидан вакиллар ҳамда Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциацияси судьялари иштирок этиб, ушбу соҳада вужудга келаётган муаммолар ва уларнинг натижалари бўйича маълумот бериб ўтдилар.

Энг асосийси, онлайн учрашувда Тошкент давлат педагогика университети профессор-ўқитувчилари томонидан Абдулла Авлоний қарашларида порахўрлик, ноҳаклик ва алдов каби иллатларнинг салбий оқибатлари бўйича фойдали маълумотлар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг