Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мутахассис юқори ҳаво ҳароратида вирус фаоллиги нега пасаймаганига изоҳ берди

Мутахассис юқори ҳаво ҳароратида вирус фаоллиги нега пасаймаганига изоҳ берди

Иллюстратив фото

АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков коронавирус инфекцияси борасида аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарди.

— Нега юқори ҳаво ҳарорати ва паст намликда ҳам COVID-19 фаоллиги пасаймаяпти, аксинча касалланиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда? Касаллик бошланганда юқори ҳарорат ва паст намликда касаллик камайиши айтилган эди?

— Статистикага кўра, COVID -19 тарқалиши мамлакатларда ҳар қандай иқлим ва намликда юз бериши мумкин.

Мутахассислар бу ҳолатни кўпинча вирус тарқалишига қулай шароит бўлган биноларда кузатилиши билан изоҳлашади.

Юқори ҳаво ҳарорати, қуёш нурининг тўғри тушиши, қуруқ ҳаво вирусни ўлдириши исботланган ва бу борада муҳокамага ўрин йўқ.

Таъкидлаш лозимки, COVID-19 қўзғатувчиси ўта яшовчан ва энг кичик шароит мавжудлигида ҳам осон тарқалади.

Шунинг учун инфекцияни фақат айтиб ўтилган профилактика қоидаларига риоя қилган ҳолда енгиш мумкин.

Бундан ташқари, инсон танаси температураси атроф-муҳитдаги шароитга боғлиқ эмас ва нормада 36,6°С ни ташкил этади. Бу ҳам  коронавирусни организмда кўпайишини енгиллаштиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг