Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда 12 ёшли қиз чўкиб кетган. Унинг жасади 3 ҳафтадан буён қидириляпти

Наманганда 12 ёшли қиз чўкиб кетган. Унинг жасади 3 ҳафтадан буён қидириляпти

Наманганда уч ҳафта аввал чўкиб кетган 12 ёшли қизчанинг жасади ҳанузгача қидирилмоқда.

Вилоят ФВБнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 16 август куни Норин туманидан оқиб ўтувчи Қорадарё дарёсида Норин  тумани Учтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшаган 12 ёш қизча ўртоқлари билан чўмилиш мақсадида бориб, чўмилиш вақтида чўкиб кетган.

Қизча чўккан кундан буёғига Наманган вилояти ФВБнинг сувда қутқарув-қидирув гуруҳи сув остида ҳамда Норин, Тўрақўрғон, Поп тумани ФВБ қутқарувчилари, Миллий гивардия, Ички ишлар ҳодимлари ва кўнгилли фуқаролар билан биргаликда сув устида қидирув ишлари олиб борилмоқда. 

Ҳурматли ота-оналар, фарзандларинингизни чўмилиш ҳавзаларида назоратсиз қолдирманг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг