Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда 20 яшар фуқаро нохуш жиноятга қўл урди

Наманганда 20 яшар фуқаро нохуш жиноятга қўл урди

12 май куни Наманган шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро 1999 йилда туғилган фуқаро билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Сўнгра у қўлида бўлган ош пичоқ билан рақибининг чап орқа курак ва чап қўл билак соҳасига уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада, 1999 йилда туғилган фуқаро чап кўкрак қафаси ва чап билак соҳасида кесилган жароҳат ташхиси билан РШТЁИМ Наманган филиалига ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 13 май куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг