Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда ҳам тўрт бемор коронавирусдан соғайди

Наманганда ҳам тўрт бемор коронавирусдан соғайди

Фото: ССВ матбуот хизмати

Наманган вилоятида тўрт нафар коронавирусни юқтирган фуқаро бутунлай соғайиб, реабилитацияга олинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Солижон Мўминов ва бошқа масъуллар томонидан вилоят реабилитация марказига кузатиб қўйилди. Касалликдан тузалган фуқаролар маълум муддат шу ерда карантинда бўлади.

– Бугун менинг ҳаётимда унутилмас сана. Худди қайта дунёга келгандек ҳис этяпман ўзимни, – дейди бемор.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг 42 нафари ушбу касалликдан тўлиқ фориғ бўлишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг