Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Намангандан учган тўтиқуш Россияга киритилмади

Намангандан учган тўтиқуш Россияга киритилмади

Екатеринбургнинг Колцово аэропортида наманганлик шахс тўтиқушни Ўзбекистондан Россияга олиб киришга уринганда тўхтатиб қолинган.

Россия ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати (Россельходнадзор) Свердлов бошқармаси хабарига кўра, мазкур қушни мамлакатга олиб кириш учун ҳеч қандай ҳужжатлар тақдим этилмаган.

«Намангандан учган йўловчи ўз қўл юклари орасида Россельходнадзор рухсатисиз қушни мамлакатга олиб кирмоқчи бўлган. Ушбу ҳолатда қушнинг лаборатория тадқиқотларидан ўтказилгани ҳақидаги маълумот мавжуд эмас», дейилади хабарда.

Якунда ушбу тўтиқушни Россияга олиб кириш тақиқланган. Айтилишича, қушча Божхона иттифоқи чегарасини кесиб ўтмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг