Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда 65 фоиз мижоз банк хизматларидан онлайн фойдаланмоқда — Ўзмиллийбанк

Навоийда 65 фоиз мижоз банк хизматларидан онлайн фойдаланмоқда — Ўзмиллийбанк

Ўзбекистон 2030 йилга бориб аҳоли даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторига қўшилишни мақсад қилган. Президент Шавкат Мирзиёев ўз чиқишларида мавжуд ресурс ва имкониятларни сафарбар этган ҳолда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ҳажмини янада оширишни мақсад қилганини кўп бора таъкидлаб келмоқда.

Ўзбекистон янги иқтисодий ривожланиш босқичида айниқса хизматлар соҳасини жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратяпти, зеро, хизматлар соҳаси мамлакат иқтисодий ўсиши, арзон иш ўринлари яратиш, бандликни таъминлаш ва камбағалликни камайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Халқаро меҳнат ташкилоти ҳисоб-китобига кўра, хизматлар соҳасининг 1 фоизга ўсиши камбағалликни ўртача 1,5 фоизга қисқартиради.

Мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг 38 фоизи ва умумий корхоналарнинг 60 фоизи хизматлар соҳасига тўғри келади. Республикада жами банд аҳолининг 50 фоиздан ортиғи хизматлар соҳасининг улгуржи ва чакана савдо, таълим, транспорт, давлат бошқаруви, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Хизматлар соҳасининг жойлардаги «Ўзмиллийбанк» АЖ иштирокидаги ривожланиш жараёни билан Навоий вилояти мисолида таништириш мақсадида «Ўзмиллийбанк» АЖ Матбуот хизмати томонидан, жорий йилнинг 9-11 июнь саналарида ОАВ вакиллари учун Пресс-тур ташкил этилди.
Дастлабки манзил «Ўзмиллийбанк» АЖ нинг Навоий вилояти филиали бўлди.

«Ўзмиллийбанк» АЖ Навоий вилояти филиали 1996 йил 12 нафар ходим билан иш бошлаган бўлса, бугун 280 нафар профессионал мутахассис вилоят аҳолисига, хорижлик меҳмонлар, инвесторлар ва йирик тадбиркорлик субъектларига сифатли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Бугунги кунда «Ўзмиллийбанк» АЖ Навоий вилоятининг турли ҳудудларида фаолият юритиб келмоқда. Жумладан, Қизилтепа туманида, Кармана туманида «Навоий Эркин иқтисодий зонасида», Учкудук шахри ва Зарафшон шахарларида банкнинг филиаллари хизмат кўрсатиб, аҳолига сифатли банк хизматларини тақдим этмоқда.

Мазкур филиаллар томонидан ажратилган кредитлар ҳисобидан Навоий вилоятида катта интенсив боғлар, йирик сиғимли замонавий музлатгичлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш марказлари, умумий овқатланиш масканлари ташкил топди. 2021 йилда тармоқлар бўйича таҳлил қилинганда:

• саноат соҳасида - 164,2 млрд. сўмлик 16 та лойиҳа;
• қишлоқ хўжалигида – 101,8 млрд. сўмлик 28 та лойиҳа;
• хизмат кўрсатишда - 18,5 млрд. сўм 38 та лойиҳалар амалга оширилган.

Ушбу тадбиркорлик субъектларига кредит маблағлари ажратилиши натижасида 10 640 та янги иш ўринлари яратилган.

Филиалда жами 217,5 мингта мижозларга хизмат кўрсатилади. Шундан 209,3 мингтаси жисмоний шахслар ва 8,2 мингтаси юридик шахслар ҳисобланади. Жисмоний шахсларнинг жами депозит қўйилмалари 415,9 млрд. сўмни ташкил этади. Тўлов пластик карточкаларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида жойларда 28 та банкомат, 12 та инфокиоска, 3279 та савдо терминаллари дислокация қилинган.

Бундан ташқари, аҳолига валюта амалиётларида қулайликлар яратиш мақсадида вилоят ҳудудида филиалга тегишли 7 та валюта айирбошлаш шахобчаси ва 24/7 режимда хизмат кўрсатувчи 2 та автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шахобчаси (банкомат) шахар ва туман фуқароларига ҳамда ташриф буюрган меҳмонларга хизмат кўрсатмоқда.

Банкнинг филиалида замонавий инновацион банк хизматлари кўрсатилишига алоҳида аҳамият қаратилган. Банк мижозларининг 65 фоизи масофадан бошқариладиган банк хизматларидан фойдаланмоқдалар. Бунда ҳисобрақамларда банк айланмаларини амалга ошириш, кредит қарздорлигини қоплаш, халқаро ва миллий пластик карточкаларда хар қандай банк амалиётлари ҳамда тўловларни амалга ошириш, омонат расмийлаштириш амалиётлари, хорижий валюталарда конверсион амалиётлар, пул ўтказмалари каби банк хизматларидан масофадан фойдаланиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг