Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоийда педагогика институти ўқитувчиси қўлга олинди

Навоийда педагогика институти ўқитувчиси қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан  тезкор тадбирда ўтказилган.

Маълум бўлишича, Навоий давлат педагогика институти ўқитувчиси Г.М. фуқаро Ш.ни Тошкент шаҳрида ишловчи танишлари орқали ушбу институтнинг жисмоний тарбия йўналишига ўқишга киритиб қўйиб, сўнгра бошқа институтга кўчириб бериш эвазига 2 000 АҚШ долларларини олган вақтида ушланган.

Г.М.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, институт талабаси Б.Р. институтнинг яна бир ўқитувчиси С.М.нинг топшириғига кўра 2 000 АҚШ долларларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.У. бошқа бир фуқаро Л.ни Жиззах шаҳридаги «Абу Али ибн Сино» номидаги Жамоат саломатлиги техникумига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг