Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоийда мактаб директори ўқувчи қизни уриб тан жароҳати етказгани айтилди

Навоийда мактаб директори ўқувчи қизни уриб тан жароҳати етказгани айтилди

Навоий вилояти прокуратураси ижтимоий тармоқларда тарқалаётган «Навоий шаҳар ХТБга қарашли 11-АФЧЎИМ директори 10-«Г» синф ўқувчисини урди, ўқувчи эса ҳушини йўқотди» сарлавҳали хабар юзасидан расмий маълумот берди.

Аниқланишича, фуқаро Х.Ж. Навоий шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, 2006 йилда туғилган вояга етмаган қизи Ғ.Н.ни Навоий шаҳар 11-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби директори Ж.Г. уриб тан-жароҳати етказганлиги юзасидан мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

«Текшириш ҳаракатлари Навоий вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинди», – дейилади прокуратура маълумотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг