Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоийда солиқ идораси ходимлари қўлга олинди

Навоийда солиқ идораси ходимлари қўлга олинди

Навоий вилоят давлат солиқ идорасининг икки нафар ходими 9000 АҚШ долларини олаётган вақтда ушланди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Навоий вилоят Давлат солиқ идораси ходимлари З.А ва Б.Шлар МЧЖга қарашли кафеда ўтказилган сайёр солиқ текшируви натижасини тадбиркор фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 10000 АҚШ доллари талаб қилиб, 2022 йил 18 ноябрь куни Навоий шаҳарида кимёвий ишлов берилган 9000 АҚШ долларини жамият раҳбаридан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан З.А ва Б.Шларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан Навоий вилоят прокуратураси томонидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари давомида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг