Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Тўдакўл» дам олиш масканида бир ўсмир тўсатдан вафот этди

«Тўдакўл» дам олиш масканида бир ўсмир тўсатдан вафот этди

Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги «Тўдакўл» дам олиш масканига келган Н.Д. 25 июнь куни тўсатдан вафот этди.

Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билан чиққан. 

Маълум қилинишича, соат 15:45 да Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмасига 2006 йилда Навоий шаҳрида туғилган, вояга етмаган Н.Д. «Тўдакўл»га дам олиш учун бориб, тўсатдан вафот этгани тўғрисида маълумот келиб тушган.

Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, ўсмир «тўсатдан ўлим синдроми, ўткир юрак-қон томир нафас етишмовчилиги» оқибатида вафот этган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатларини туман прокуратураси олиб бормоқда.

Аввалроқ, ССВ Ғузорда икки бола қандай касалликдан вафот этганини маълум қилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг