Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нефть ташувчи автомашина ҳайдовчиси салонда қисилиб қолди

Нефть ташувчи автомашина ҳайдовчиси салонда қисилиб қолди

Фото: ФВВ

Кеча, 15 январь куни соат 11:50 ларда Бухоро вилояти ФВБ Муборак ёнғин-қутқарув қисмидан 16 км узоқликда Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани «Зеварда-Ўртабулоқ» йўлида «HOWO» юк автомобили ва нефть ташувчи автомобиль иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида нефть ташувчи автомашина ҳайдовчиси юк машина салони ичида қисилиб қолган.

Воқеа жойига зудлик билан ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида ҳайдовчини машина салонидан чиқариб олишган ва дарҳол биринччи тиббий ҳамда психологик ёрдам кўрсатиб, шифохонага юборилган.

Тезкорлик билан амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида инсон ҳаёти сақлаб қолинди, дейилади ФВВ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг