Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мевадаги қанд жигар учун хавфлими?

Мевадаги қанд жигар учун хавфлими?

Фото: «Ont.by»

Таомномада фруктоза ёки «мевадаги қанд» кўп бўлиши жигарнинг ёғни ёқиш қобилиятини камайтиради. Таққослаш учун: шунча миқдордаги глюкоза метаболизмга бунчалик таъсир кўрсатмайди, деган хулосага келишди Жослин диабет маркази (Бостон) тадқиқотчилари. Бу ҳақда «Рамблер» хабар берган.

Демак, бир хил калорияга эга бўлишига қарамай, «диетик» фруктоза саломатликка глюкозадан кўра кўпроқ салбий таъсир ўтказар экан-да.

Фруктоза жигарни ёғ тўплашга мажбурлайди. У таомномага кўп миқдорда ёғ қўшиш каби таъсир кўрсатади. Таомномада глюкоза миқдори кўпайса, жигарга ёғни ёқишга ёрдам беради ва шунга кўра соғлом метаболизмга эришилади, — дея таъкидлайди тадқиқот етакчиси, Гарвард тиббиёт мактаби профессори Рональд Кан.

Ҳайвонлар устида олиб борилган тадқиқотлар чоғида олимлар олтита турдаги парҳезнинг метаболизмга таъсирини таққослашди: кўп миқдорда фруктоза ва глюкоза, ёғ, шакар, кундалик таомнома кабилар ҳисобга олинди.

Мутахассислар, шунингдек, жигар ҳужайраларидаги ацилкарнитин даражасини ўрганишди. Жигар ёғни ёққанда улар ишлаб чиқарилади. Юқори ацилкарнитинлар даражаси ёмон ҳисобланади. Негаки бу жигарда кўп ёғ ёқилаётганини англатади. Кўп ёғ ва фруктозали парҳезда сақланган жониворларда ушбу модда концентрацияси юқори чиққан. Ёғни ёққанда глюкоза ёрдамчи таъсир ўтказиши тасдиқланди.

Олимлар, шунингдек, CPT1А ферменти фаоллигини ҳам назорат қилишди. Мазкур ҳолатда, у қанча кўп бўлса, шунча яхши — митохондрия ёғларни ёқиш бўйича вазифасини тўғри бажараётганига ишора қилади. Тадқиқотчилар, ёғ ва фруктоза даражаси юқори бўлган таомномада CPT1А кўрсаткичи пастлигини, митохондрия эса керакли тартибда ишламаётганини аниқлашди.

Тадқиқот натижалари билан батафсил «Cell Metabolism» журналида чоп этилган мақолада танишиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг