Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нега узум уруғини ютиш керак?

Нега узум уруғини ютиш керак?

Фото: «Mirtesen»

Узумни яхши кўрсангиз-у, аммо уруғини ажратиб олишга эриниб (ҳа, кўпчилик шундай қилади), уни кам истеъмол қилсангиз, қуйидаги маълумот айнан сиз учун. Чунки мевани уруғидан тозалашга асло ҳожат йўқ. Бу ҳақда «Рамблер» маълум қилган.

Гап шундаки, узум уруғи бир қанча фойдали хусусиятларга эга. Демак, уни ютиш зарар эмас, аксинча, фойдали.

Саратоннинг олдини олади

Узум уруғида кучли антиоксидантлар мужассам. Жумладан, токоферол – айрим онкология турларига барҳам беришга қодир: сут безлари, тери ёки простатит саратони.

Қонни тозалайди

Узум уруғи томирларни мустаҳкамлаб, қонни зарарли моддалардан тозалайди. Шунинг учун у, айниқса, юрак касалликларидан азият чекувчи беморларга тавсия этилади.

Соч тўкилишини тўхтатади

Қон айланишини яхшилаш хусусияти туфайли узум уруғи соч тўкилишига қарши курашиб, илдизини мустақамлайди.

Кўриш қобилиятини яхшилайди

Узум уруғи Е витаминига жуда бойлиги боис кўзга ижобий таъсир кўрсатади. Кўриш қобилиятини мустаҳкамлаб, кўз билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олади.

Яллиғланишга қарши хусусиятга ҳам эга

Узум уруғи колит, гастрит, пешоб йўлидаги инфекциялар ва ҳаттоки теридаги муаммоларни даволашда ҳам ёрдам беради. Шунингдек, у ошқозонни жуда яхши тозалайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг