Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нэнси Пэлоси Тайванга келишдан кўзланган мақсадни айтди

Нэнси Пэлоси Тайванга келишдан кўзланган мақсадни айтди

AҚШ делегацияси Тайванга расмий Вашингтоннинг оролни қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлаш учун келди, дейди AҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пэлоси.

«Конгресс делегациясининг Тайванга ташрифи Қўшма Штатларнинг Тайваннинг жонли демократиясини қўллаб-қувватлашга қатъий содиқлигини кўрсатади»,— деган у.

Пэлосига кўра, AҚШ конгрессменларининг оролга ташрифи AҚШнинг Тайванга нисбатан сиёсатига тўлиқ мос келади.

Делегация AҚШ ва Тайваннинг умумий манфаатларига тааллуқли масалаларни, шунингдек, Ҳинд-Тинч океани минтақаси очиқлиги ва эркинлигини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади.

«Aмериканинг Тайваннинг 23 миллион аҳолиси билан бирдамлиги бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ, чунки дунё автократия ва демократия ўртасида танлов олдида турибди», — деди Пелоси оролга келганидан кейин.

Эслатиб ўтамиз, Пэлоси 2 август куни Тайван маркази Тайбэй шаҳрига қўнди. Хитой ТИВ бу ҳаракатлар жавобсиз қолмаслиги бўйича баёнот берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг