Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Неймар «панд берган» ўйинда Мбаппе «ПСЖ»ни қутқарди (видео)

Неймар «панд берган» ўйинда Мбаппе «ПСЖ»ни қутқарди (видео)

Франция чемпионатининг 16-турида «ПСЖ» қийин ғалабага эришди.

Чемпионат пешқадами — «ПСЖ» аутсайдер «Страсбург»ни жуда қийинчилик билан мағлуб этди.

Дастлаб Маркиньос ҳисобни очди, аммо иккинчи бўлимда ўз дарвозасига ҳам гол уриб қўйди.

Учрашув дуранг бўлиб турганида Неймар қўполлик ҳамда симуляция учун икки сариқ карточка олиб, майдондан четлатилди ва жамоасини қийин аҳволда қолдирди. 

Учрашувнинг 90+6-дақиқасида Мбаппе катта саҳнага чиқди ва ўзи ишлаган пенальтини голга айлантириб, жамоасига ғалаба келтирди. Клубнинг яна бир юлдузи Лионель Месси ЖЧ-2022дан кейинги таътилни давом эттирмоқда. Шу сабаб у жамоасига ёрдам бера олгани йўқ.

ПСЖ — Страсбург 2:1

Голлар: Маркиньос (14), Мбаппе (90+6, пенальти) — Маркиньос (51, автогол).

ПСЖ – Доннарумма, Мукиеле, Рамос, Маркиньос, Битшиабу (Ҳакими, 79), Верратти, Фабиан Руис, Витинья (Сарабия, 73), Неймар, Мбаппе, Экитик (Солер, 73).

Страсбур – Зельс, Дукуре, Жику, Ньямси, Перрен, Белльгард, Диарра (Сиссоко, 78), Прцич (Ахолу, 65), Томассон, Гамейро (Диалло, 78), Ажорк.

Четлатиш: Неймар (63).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг