Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ниагара шаршарасида яна Ўзбекистон байроғи ранглари акс эттирилади

Ниагара шаршарасида яна Ўзбекистон байроғи ранглари акс эттирилади

Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан жорий йил 31 август куни Шимолий Америкадаги дунёнинг энг машҳур сайёҳлик жойларидан бири машҳур Ниагара шаршараси яна Ўзбекистон давлат байроғи рангларида ёритилади. Бу ҳақда «Дунё» агентлиги хабар бермоқда.

Канадада ҳам аккредитациядан ўтган Ўзбекистон элчихонаси маълумотларига кўра, давлат байроғининг шаршарада акс этиш ҳодисаси 31 август куни маҳаллий вақт билан соат 22:30 (Тошкент вақти билан 1 сентябр соат 7:30)да жонли эфирда узатилади ва 15 дақиқа давом этади.

Элчихона маълумотларига кўра, Канада ва Америка Қўшма Штатларининг турли бурчакларидан ватандошлар давлат байроғи билан ёритилган Ниагарани кўриш учун шаршарага келишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, дипломатик ваколатхона ватандошлар билан биргаликда Ниагара шаҳрида Мустақиллик кунини кенг нишонлашни ҳам режалаштираяпти. У ерда байрам муносабати билан ўзбек рақслари ва қўшиқлари ташкиллаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, Ниагара шаршараси илк бор Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига мамлакат байроғи рангларида ёритилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг