Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ниқобсиз, бодикамерасиз ГАИ ходими» видеолавҳаси юзасидан маълумот берилди

«Ниқобсиз, бодикамерасиз ГАИ ходими» видеолавҳаси юзасидан маълумот берилди

Жорий йилнинг 24 июль куни соат 21:00 ларда Навоий вилояти Зарафшон шаҳрига кириш жойида жойлашган «Зарафшон» мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб борган ЙПХ ходими Ж.Жўраев томонидан «Газ-53» русумли юк автомобили тўхтатилган. Текширув давомида ҳайдовчининг ҳайдовчилик гувоҳномасида тиркамаси бўлган мазкур юк автомобилини бошқариш учун тегишли тоифа кўрсатилмаганлиги боис баённома тузилиб, автомобиль жарима майдонига жойлаштирилган.

Ҳайдовчи томонидан эътироз бўлган вақтда ҳолатга ЙПХ ходими А.Худойбердиев аралашган. Видеолавҳада ЙПХ ходими А.Худойбердиевнинг бодикамера мосламаси ва тиббий ниқоби йўқлиги акс этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг