Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Торт кесишда жанжал: Нишондаги тўйда куёвжўра пичоқланиб, вафот этди

Торт кесишда жанжал: Нишондаги тўйда куёвжўра пичоқланиб, вафот этди

Бир неча кун аввал Қашқадарё вилояти, Нишон туманидаги тўйда жанжал юзага келгани, оқибатда куёвнинг жўраси пичоқланган.

Ҳолат юзасидан «Nasafnews» нашри янги маълумот тақдим этди.

Аниқ бўлишича, воқеа 24 июль куни содир бўлган. Жиянининг никоҳ тўйига келган Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида яшовчи Х.Э. ярим тунда торт кесиш тадбирида шу маҳаллада яшовчи куёвнинг жўраси Х.Ж. билан жанжаллашиб қолади. Жанжал оқибати эса аянчли якун топади.

1990 йилда туғилган Қизириқ туманида яшовчи Х.Э. 1996 йилда туғилган Х.Ж.нинг чап кўкрак қисмига пичоқ санчиб, тан жароҳати етказган.

Воқеа гувоҳчиларидан бирининг айтишича, пичоқ марҳум йигитнинг юрагига санчилган. Оғир аҳволга тушган йигит Нишон тумани тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.

Шифокорларнинг айтишича, унинг аҳволи оғир ҳолатда бўлгани учун ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг