Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

НКВДга қарши прокуратура. Қатағон қурбонларини ҳимоя қилиб қатағонга учраганлар (видео)

НКВДга қарши прокуратура. Қатағон қурбонларини ҳимоя қилиб қатағонга учраганлар (видео)

Видеодан кадр

«Ушбу аризани ёзишдан мақсад бобомиз Рустамов Ҳамдам тақдирини аниқлашда ёрдам беришингизни сўраймиз. Уларнинг қизлари Ҳамдамова Роҳат хотираларига кўра, бобом колхозда виждонан фаолият олиб борган ва хўжалик ишларини тўғри юритиш бўйича кўрсатган ташаббуси натижасида туҳматга қолган. 1937-1938 йилларда судланган.

Бобомиз қамоқ жазосини қаерда ўтагани ва унинг тақдирига оид маълумотларни олишимизга ёрдам беришингизни сўраймиз».

Бу каби аризалар прокуратура органларига минглаб келган ва ҳануз келмоқда.

1935 йилнинг 27 май кунида НКВД (Ички ишлар халқ комиссириати) буйруғи билан республика, ўлка, вилоят НКВД бўлинмаларида бевосита марказга бўйсунадиган ва алоҳида ваколат ҳуқуқига эга бўлган учликлар ташкил этилди.

1937 йилнинг 30 июнида НКВД томонидан  00447-сонли Собиқ қулоқлар, жиноятчилар ва антисовет элементларга қарши репрессия операциясини ўтказиш бўйича махфий операциясини ўтказиш бўйича махфий мақомга эга бўлган тезкор буйруқ ишлаб чиқилди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон ССРда 4750 та одам жазоланиши лозимлиги режалаштирилган. Ушбу буйруқ прокурорларнинг НКВД ходимлари устидан назоратини йўққа чиқарганди. Шунга қарамасдан прокуратура жазолаш тизимининг босимига нисбатан муайян даражада қаршилик кўрсата олган.

Ҳибсга олишлар бўйича рад жавоблари, протестлар, жиноий ишларни тўхтатишлар ўша давр прокуратура ходимлари фидойилиги натижаси эди.  Аммо қонун ҳимоячиси бўлгани ортидан прокурорларнинг ўзлари ҳам қатағон қилинган ҳоллар кам эмас эди.  Ўзбекистон Республика Бош прокуратураси Академияси ижодий гуруҳи томонидан тайёрланган ушбу лавҳа ўша даврда фаолият юритган Ўзбекистон прокурорларига бағишланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг