Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нодирбек Абдусатторов Чехияда совриндор бўлди

Нодирбек Абдусатторов Чехияда совриндор бўлди

Шахмат бўйича Чехиянинг Прага шаҳрида ташкил этилган халқаро турнир ўз якунига етди. Швейцарча тизимда ўтказилган мусобақада дунёнинг 8 та давлатидан 10 нафар гроссмейстер иштирок этди. Улар сафида ҳамюртимиз, рапид йўналиши бўйича энг ёш жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов ҳам ғолиблик учун дона сурди.

8-турдан кейин Нодирбек 5,5 очко жамғарган ҳолда пешқадамлар сафидан жой олиб турганди. Ҳал қилувчи 9-турда у словакиялик Пехас Жергус билан дуранг ўйнади. Бундан эса Германия вакили Винцент Кеймер ҳамда америкалик Ханс Ниеманн унумли фойдаланиб қолишди. Улар ўз рақиблари устидан ғалабага эришди ва Абдусатторовни 0,5 очкога ортда қолдирди.

Якуний натижаларга кўра Кеймар 6,5 очко билан мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. АҚШ вакили Ханс Ниеманн ҳам шунча очко жамғарди, аммо қўшимча коеффисиентларга кўра Германия вакили 1-ўринга лойиқ кўрилди.

9 имкониятдан 6 очко жамғарган Нодирбек Абдусатторов эса кучли учликка якун ясаб берди.

Нодирбек Абдусатторов аввалроқ БААда бўлиб ўтган Халқаро «5th Sharjah Masters 2022» шахмат турнирида чемпионликни қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, ёш шахматчимиз ўтган йили Варшавада шахматнинг рапид ва блиц йўналишларида жаҳон чемпиони бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг