Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нодирбек Абдусатторовдан навбатдаги юриш: у ҳамон турнир пешқадами

Нодирбек Абдусатторовдан навбатдаги юриш: у ҳамон турнир пешқадами

Нодирбек Абдусатторов Нидерландия турнирининг 6-турида ҳам етакчиликни сақлаб қолди.

20 январ, жума куни Нидерландияда шахмат бўйича давом этаётган «Tata Steel Chess-2023» турнирининг 6-тур баҳсида Нодирбек Абдусатторов (2 713) ҳиндистонлик Праггнанада (2 684) билан куч синашди.

Учрашув якунида дуранг қайд этилганига қарамай, Нодирбек 4,5 очко билан «Masters» гуруҳида пешқадамилигича қолмоқда.
Яна бир ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров (2 654) ҳам Бразилия вакили Луис Пауло Супи (2 608) билан очколарни тенг бўлишиб олган.

Ҳозирда Жавоҳир 4 очко билан «Challangers» гуруҳида 4-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, ҳали турнир сўнгига қадар яна 7 та раунд бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг