Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Новосибирскдаги портлаш тасвирга тушиб қолди (видео)

Новосибирскдаги портлаш тасвирга тушиб қолди (видео)

Фото: «nsk.kp.ru»

Новосибирскдаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилди.

Ушбу ҳолат акс этган видео интернетда тарқала бошлади. Кадрларда улкан олов қандай қилиб ҳавога кўтарилгани акс этган.

Ҳодиса Гусинобродское шоссесининг 60-қисмида содир бўлган. Ёнғин юз берган майдон 800 квадрат метрни ташкил қилган.

Газ баллонлари вақти-вақти билан портлашда давом этмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, олти киши жароҳат олган, уларнинг иккитаси ўт ўчирувчилар. Тўрт нафар жароҳатланганлар куйиш марказига ётқизилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг