Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нукус воқеалари: чиқарилган ҳукмдан шикоят бўйича суд бошланди

Нукус воқеалари: чиқарилган ҳукмдан шикоят бўйича суд бошланди

Фото: Олий суд.

Бугун Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида Қорақалпоғистон Республикаси судининг 2023 йил 31 январдаги ҳукми устидан судланувчилар Д. Таджимуратов, П. Шамшетов (марҳум), С. Калимов, С. Каипов, А. Темирханов, С. Медетов, Н. Султамуратов, А. Токымбетов, Р. Бекмуратов, Б. Сейтниязов, А. Адилбеков, П. Нурниязов, Н. Найыпов, Б. Кадирбергенов, Д. Джиемуратов, Қ. Сейтимов ва уларнинг ҳимоячилари томонидан киритилган шикояти ҳамда прокуратура томонидан ҳукмнинг судланувчилар Л. Каллыханова, А. Турданов, А. Сметуллаев ва А. Нуратдиновга оид қисмига нисбатан келтирилган протест асосида мазкур жиноят ишининг ушбу судланувчиларга оид қисмини апелляция тартибида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди. 

Жиноят иши Олий суд судьяси А. Бекманов раислигида ҳамда судьялар С. Мамадалиева ва А. Утаевдан иборат суд таркибида кўриб чиқилмоқда.

Кейинги суд мажлиси 10 май куни ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг