Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Нукусда ишлатилган шовқинли гранаталар ҳалокатли эмас» — Миллий гвардия

«Нукусда ишлатилган шовқинли гранаталар ҳалокатли эмас» — Миллий гвардия

Видеодан лавҳа

Миллий гвардия матбуот хизмати Нукусдаги тартибсизликда қўлланилган махсус воситалар заҳарли экани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

2022 йилнинг 1–2 июль кунлари Нукус шаҳрида тартибсизликлар келтириб чиқарган оломонни тарқатиш учун фойдаланилган шовқинли гранаталар ҳалокатли эмас, балки инсонда қўрқув уйғотадиган восита ҳисобланади.

Ушбу махсус воситалар 6 июль куни бўлиб ўтган брифингда оммавий ахборот воситалари вакилларига намойиш этилиб, иштирокчиларга таъсири ва кимёвий таркиби ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Хусусан, шовқинли гранаталар тузилиши пиротехника воситаларини ўз ичига олади, уларнинг таркибига заҳарли моддалар кирмайди. Амалдаги кимёвий элементлар ёруғлик ва товуш таъсирига эга бўлиб, инсонда қисқа муддатли ноқулайлик келтириб чиқаради.

«Шундай экан, интернет тармоғида тарқалган махсус воситаларнинг заҳарлилиги ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди», – дейилади муносабатда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг