Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нур-Султондаги аэропорт «миналаштирилди»

Нур-Султондаги аэропорт «миналаштирилди»

Фото: «Zakon.kz»

Бугун, 28 июл куни Қозоғистон пойтахти аэропортининг электрон почтасига портловчи қурилма ҳақидаги хабар келиб тушган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа жойига етиб боришди, деб хабар бермоқда Zakon.kz.

Қайд этилишича, 28 июл куни соат 09:46 да авиация хавфсизлиги хизмати аэропортнинг электрон почтасига ҳудудга қўлбола портловчи қурилма ўрнатилгани ҳақида хабар келгани бўйича «102»га маълум қилган.

Хабарда айтилишича, полиция аэропортни текширган, аммо портловчи қурилма топилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг