Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«ОАВ фаол ишлаяпти» — Президент

«ОАВ фаол ишлаяпти» — Президент

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ўтказилаётган йиғилиш давомида давлат телеканалларини танқид қилиб ўтди.

«Сўнгги йилларда, сўз эркинлиги оммавий ахборот воситалари ҳам анча ривожланди. Олдин марказий телеканаллардан бошқа нима бор эди? Ҳеч нарса. Ҳозир «Халқаро пресс-клуб», қатор хусусий телеканаллар, сайтлар очилди.

Шахсан ўзим ОАВда чиққан таклифларни мунтазам кузатиб боряпман. Давлат телевидениесида кўп нарса йўқ.

Хусусий ОАВ, телеканаллар фаол ишлаяпти. Халқимизнинг эркин фикри, яхши таклифларини ошкора беришяпти. Бу ҳам очиқлик сари қилган ҳаракатларимиз белгиси, бу ислоҳотларда давом этамиз», — деди давлатимиз раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг