Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Одам ташиётган «Labo»нинг ортидан юк машинаси урилди. Оқибати аянчли бўлди

Одам ташиётган «Labo»нинг ортидан юк машинаси урилди. Оқибати аянчли бўлди

Кўкдала туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берилди.

Қайд этилишича, ҳодиса 2022 йил 12 ноябрь куни соат 09:30 ларда, Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани, Тошли МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-87 автомобиль йўлининг 46-километрида содир бўлган.

1986 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Ш. «Labo» русумли автомобилнинг юкхонасида одам ташиш қоидаларини бузган ҳолда йўловчилар миндириб ҳаракатланаётган вақтда ёқилғиси тугаб транспорт воситаси секинлашган.

Ҳайдовчи автомобилни йўл четига олиб чиқаётган вақтда ушбу йўналишда, ортидан ҳаракатланиб келган ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган Ғ.Т. «Isuzu» русумли автомобилда йўл четига ҳаракатланаётган «Labo»нинг айнан одамлар миниб олган қисмига қаттиқ зарб билан тўқнашган ва иккала юк автомобиллари йўл четига ағдарилган.

ЙТҲ натижасида, «Labo» автомобилининг юкхонасида бўлган икки нафар йўловчилар оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, беш нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси Йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-модда 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг