Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Одамни чўмилтирадиган кир ювиш машинаси чиқарилади

Одамни чўмилтирадиган кир ювиш машинаси чиқарилади

Иллюстратив фото

Япониядаги Osaka Science компанияси одамни чўмилтириб қўядиган кир ювиш машинаси ишлаб чиқармоқчи. Янги қурилма 2025 йилда сотувда пайдо бўлади, дейилади хабарда.

Jocr.jp ёзишича, кир ювиш машинасида «чўмилиш» 15 дақиқадан ортмайди. Жараён уч босқичли: тозалаш, массаж ва қуритиш. Айтилишича, жараён ултратовуш ёрдамида бажарилади.

Японча «кир машина»дан фойдаланувчи ўз организмининг ҳолати бўйича маълумот билан экранда танишиши, қолаверса, тозаланиш жараёнида тинчлантирувчи мусиқа тинглаши ёки видео томоша қилиши мумкин экан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг