Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўлим даражаси юқори ва паст мамлакатлар рейтинги эълон қилинди

Ўлим даражаси юқори ва паст мамлакатлар рейтинги эълон қилинди

The World Factbook (МРБ) 2022 йил учун мамлакатларнинг ўлим даражаси рейтингини тузди.

Рейтинг ҳар 1000 кишига тўғри келадиган ўлимлар сони коэффициентига асосланган.

Ушбу рейтингда ўлим даражаси энг юқори мамлакатлар сифатида Сербия (16.39 — мамлакатда яшовчи ҳар 1000 кишига ўртача 16,39 тадан ўлим тўғри келмоқда), Руминия (15.26) ва Литва (15.12) кўрсатилган.

Ўлим даражаси юқори мамлакатлар етакчи ўнлигида асосан собиқ иттифоқ мамлакатлари: Латвия (4-ўрин), Украина (6), Россия (7), Эстония (8), Беларус (9).

Молдова — 12-ўринда, Арманистон — 47, Қозоғистон — 85, Озарбайжон — 119, Қирғизистон — 151, Туркманистон — 162, Тожикистон — 172, Ўзбекистон (5.41) — 185-ўринда.

Жами 229 мамлакатни қамраб олган рейтингда ўлим даражаси энг паст мамлакат сифатида Қатар (1.42) кўрсатилган. БАА да ҳам ўлим кўрсаткичи паст — ҳар 1000 кишига 1,56 та ўлим ҳолати.

Жаҳонда бўйича ўртача ўлим кўрсаткичи ҳар минг кишига 7,7 тани ташкил этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг